3 Феврал 2024 йил 435

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш-муҳим вазифа” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 3 февраль куни Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Х.П.Нурматов иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш-муҳим вазифа” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети тарих фанлар доктори профессор Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.

Шунингдек, ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб, коррупцион жиноятларнинг олдини олишда намуна кўрсатиб келаётган вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бош инспектори капитан А.Суванов бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланиб, эл-юрт олдида қилаётган хизматлари эътироф этилди.

Text to speech