27 Январ 2024 йил 599

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Рақамлаштириш – коррупцияга қарши курашишда энг самарали eчим” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 27 январь куни Ёшлар маркази биносида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Рақамлаштириш – коррупцияга қарши курашишда энг самарали ечим” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси якунида баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий таҳлил асосида муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, Республика ва вилоятимиз ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, Ўзбекистон Республикаси ИИБ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда вилоят ИИБ ахборот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланган   ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ салбий ҳолатлар акс этган видеоролик шахсий таркиб эътиборига намойиш этилди.

Бундан ташқари, Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ва ИИВ Сурхондарё академик лицей ўқувчиларини ватанпарварлик, хизмат бурчига ва қасамёдига садоқат руҳида тарбиялаш борасида ички ишлар органлари Фахрийлар кенгаши билан биргаликда “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди.

Text to speech