Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Маҳалла – қадриятлар маскани” мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 5 август куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник
Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари
шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Маҳалла – қадриятлар маскани”
мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети тарих фанлари доктори профессор
Т.Пардаевнинг маърузаси тингланди.
“Маънавият
ва маърифат” дарси давомида қўшимча мавзу сифатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги Сурхондарё вилояти филиали бош
инспектори Н.Мўминовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил
14-октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя
этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли Қарорининг
мазмун-моҳияти мавзусидаги маърузаси тингланиб, ушбу қонуннинг мазмун моҳияти
шахсий таркиб эътиботига етказилди.
Шунингдек, вилоят
ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғининг юридик масалалари бўйича ўринбосари подполковник
Ш.Джалиловнинг “Сайлов ҳуқуқи: инсон қадрига юксак эътибор” мавзусидаги
маърузасида Ўзбекистон сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги
маълумотлар тингланиб, мавзу асосида тайёрланган видеоролик шахсий таркиб
эътиборига ҳавола этилди.
Шундан сўнг,
Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган
қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи
подполковвник Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат
интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикр
мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Бундан
ташқари, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий
риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш
борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон
Республикаси ИИВнинг тегишли буйруғи билан бир қатор ички ишлар органлари
ходимларига “лейтенант” ҳамда “подполковник” махсус унвонлари берилган бўлса, вилоят
ИИБ бошлиғининг буйруғи билан “ички ишлар органлари тизимида турли лавозимларда
узоқ йиллар самарали хизмат қилиб келган, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходими подполковник Шокир Хўжамқулов”
Қуролли кучлар заҳирасига олиниб, пенцияга тантанали равишда кузатилди.