13 Июл 2024 йил
422
Сурхондарё вилояти ИИБда Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБнинг 6 ой якуни сарҳисоби бўлиб ўтди.
Вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Иноқов ҳузурида ўтказилган
йиғилишда жорий йилнинг олти ойи давомида
вилоят ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари, ҳавфсиз ҳаракатни
ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган
камчиликлар юзасидан масъулларнинг фаолияти танқидий муҳокама қилинди.
Шундан
сўнг ходимларнинг хизмат интизомига қатъий риоя этиши, порахўрлик ва коррупцион
ҳолатларга берилмаслиги, зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш жараёнидаги
масъулиятини ошириш юзасидан раҳбар ходимларнинг фаолиятига тўхталиб, тегишли
топшириқлар берилди.