8 Июл 2024 йил 380

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Муомала маданияти – ходимнинг маънавий қиёфаси” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 1 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Ҳ.Нурматов иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Муомала маданияти – ходимнинг маънавий қиёфаси” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати кадрлар билан таъминлаш гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори капитан Жасур Хазратқуловнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида фикр мулоҳазалар билдирди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида Жорий йилнинг 1 июль кунидан 31 июль кунига қадар Республиканинг барча ҳудудларида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги - “Cyber month” доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини юқори савияда ўтказишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ўтказилаёганлиги муносабати билан ушбу ойликда барча шахсий таркиб фаол иштирок этишга чорлаб, ойлик доирасида барча аҳоли қатламлари ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришлари уқтирилди.

Шунингдек, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама қилинди.

Text to speech