Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Радикализм: оқибатлари ва олдини олиш йўллари” мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 23 сентябрь куни вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан
таъминлаш хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Ў.Ҳамроев иштирокида
вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан
видео селектор тарзида “Радикализм: оқибатлари ва олдини олиш йўллари” мавзусида
навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Терроризмга қарши курашиш
бошқармаси Мафкуравий тарғибот бўлими катта мутахассиси катта лейтенант И.Суюновнинг
маърузаси тингланди.
Ўқув дарси
давомида, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш
бошқармаси масъул ходими подполковник Ҳ.Умбаров томонидан, “Ўзбекистон
Республикасининг 2024 йил 27 августдаги ЎРҚ-946-сон "Қурол тўғрисидаги
крнунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2201-моддасига қўшимча киритиш ҳақида"
ҳамда 28 августдаги ЎРҚ-949-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг конунга хилоф
муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида"
Қонунларнинг мазмун-моҳияти шахсий таркибга етказилиб,
амалиёт давомида ходимлар томонидан амалга ошириши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида
сўз юритилди.
Бундан
ташқари, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир
этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси масъул ходими томонидан
шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари
тўғрисида танқидий фикр мулоҳазалари билдириб ўтилди.
Бундан
ташқари, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий
риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш
борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама
этилди.
Шунингдек, жамиятда таъмагирлик ва коррупцион
жиноятларнинг олдини олиш унга муросасиз қарши курашиш борасида жонбозлик
кўрсатиб келаётган ички ишлар органлари ходимларининг хизматлари алоҳида
эътироф этилиб, вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан пул мукофоти вилоят
ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Иноқов томонидан тантанали равишда
топширилиди.