21 Январ 2025 йил 479

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Жорий йилнинг 21 январь куни, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Хуршид Атаназаров томонидан Термиз шаҳри ҳамда Термиз  тумани фуқаролари учун вилоят ИИБ биносида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабул давомида асосий эътибор, соҳага доир мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, мурожаатларнинг ижросини таъминлаш учун масъул ходимлар иштироки таъминланди.

Қабул давомида, Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан жами 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, 5 таси жойида ижобий ҳал этилди. 3 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилиб, ижроси бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан назоратга олинди.

Text to speech