Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Халққа хизмат қилиш – шарафли бурч” (25-октябр Ички ишлар органлари ходимлари куни) мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 28 октябрь куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Халққа хизмат қилиш – шарафли бурч” (25-октябр Ички ишлар органлари ходимлари куни) мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан, Термиз Давлат Университети тарих фанлари доктори
профессор Т.Пардаев ҳамда Термиз шаҳри 1-сонли умумий ўрта таълим
мактаби Тарих фани ўқитувчиси А.Тўраевларнинг маърузалари
тингланди.
Ўқув дарси
давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир
этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси масъул ходими томонидан
шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари
тўғрисида танқидий фикр мулоҳазалари билдириб ўтилди.
“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича ўтказилган мусобақада вилоят ИИБ терма жамоаси ходимлари фахрли биринчи ўринни эгаллаганликлари учун “Ғолиблик кубоги” ҳамда пул мукофотлари билан тантанали равишда тақдирланди.