Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Сизга таъзим –азиз устозлар” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Сурхондарё
вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев иштирокида вилояти Ички
ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Сизга таъзим –азиз устозлар” мавзусида
“Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз технология
ва мухандислик институти фалсафа фанлари номзоди профессор Х.Худойбердиевнинг
маърузаси тингланди.
“Маънавият ва маърифат” дарси
давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган
бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари
тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош
бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий
таркибга ўқиб эшиттирилиб, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми,
қонунчиликка қатъий риоя қилиши борасидаги хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.
“Маънавият ва маърифат” дарс
машғулоти давомида профессор Х.Худойбердиевга 1 октябрь “Устоз ва мураббийлар”
куни муносабати билан бошқарма раҳбариятининг эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, Ички ишлар органларида узоқ йиллар садоқат билан
самарали хизмат қилиб келаётган вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш
бошқармаси жамоат тартибини сақлаш гуруҳи инспектори подполковник Саломат Каттаева
пенцияга чиқаётганлиги муносабати билан пенцияга кузатиш маросими ҳам бўлиб
ўтди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев пенцияга
кузатилаётган подполковник С.Каттаеванинг келажакдаги ишларига омад ва ривож
тилаб эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати