Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Сиёсий партиялар ва сайлов” мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 14 октябрь куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари иштирокида вилоят Ички
ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор
тарзида “Сиёсий партиялар ва ва сайлов” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва
маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан, Термиз шаҳар
адлия бўлими бош юрисконсульти В.Назаровнинг маърузаси тингланди.
Ўқув дарси
давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир
этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича
бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга
ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида
танқидий фикрлар билдириб ўтилди.
“Маънавият
ва маърифат” дарси давомида, Ўзбекистон
“Кик-боксинг” федерациясининг 2024 йил 24-29 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида
ёшлар ва катталар ўртасида спортнинг “Кик-боксинг” тури бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлигининг 2024 йил 28 сентябр кунидаги “Ички ишлар вазирлигининг
таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида спортнинг кураш тури бўйича
“Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасини ўтказиш тўғрисида”ги тегишли буйруғи
асосида жорий йилнинг 30 сентябр кунидан 3 октябр кунига қадар Қорақалпоғистон
Республикасида спортнинг “Кураш” тури бўйича ўтказилган спорт мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритган ходимларнинг
хизматлари алоҳида эътироф этилиб, уларга вилоят ИИБ бошлиғининг
пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи
ўринбосари Б.Иноқов томонидан вилоятимиз
ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини
олиш, фуқаролар осойишталигини, йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида
амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан барча шахсий таркибга
тегишли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.