1 Июл 2024 йил 339

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Тарих – ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор манбаи” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 1 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Тарих – ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор манбаи” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети тарих фанлар доктори профессор Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруқлари билан икки нафар Ички ишлар органлари раҳбар ва ходимларига навбатдаги “подполковник” махсус унвони ҳамда бир қатор ички ишлар органлари ходимларига Ички ишлар вазирлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари, диплом, қўл соати, бадиий китоблар жамланмалари билан вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Иноқов томонидан тататантанали равишда тақдирланишди.

Жарқўрғон туманида, коррупцияга қарши курашишда хизматдошларига ўрнак бўлиб, ноқонуний қилган қилмишларини пора бериш эвазига ишни ёпти-ёпти қилишни мақсад қилган шахслар томонидан узатилган порани рад қилиб, қонуний чора кўришни афзал билган профилактика инспекторига ваъда қилинган пул миқдоридаги сумма мукофот тариқасида тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг юридик йўналишдаги билимларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 30 ноябрдаги ПҚ–23-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 27 декабр кунидаги тегишли буйруғи билан тасдиқланган Низом талаблари асосида Жамоат хафсизлиги университети, Тошкент давлат юридик унверситети ҳамда юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлган бошқа давлат олий таълим муассасалари сиртқи таълим шаклига тавсиянома олиш истагини билдирган Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида хизмат олиб бораётган 11 нафари юқори натижаларга эришганлиги учун тавсияномалар берилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев томонидан Жорий йилнинг 1 июль кунидан 31 июль кунига қадар Республиканинг барча ҳудудларида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги - “Cyber month” доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини юқори савияда ўтказишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ўтказилиши белгиланганлиги муносабати билан ушбу ойликда барча шахсий таркиб фаол иштирок этишга чорлаб, ойлик доирасида барча аҳоли қатламлари ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришлари уқтирилди.

Шунингдек, вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама қилинди.

Text to speech