Сурхондарё вилояти ИИБда “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8
феврал кунидаги “Ички ишлар органларининг эксперт – криминалистика фаолиятини
замонавий илм- янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-122 сон
қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 27 апрел кунидаги “Ички
ишлар органлари тизимида “Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси” ва “Энг
яхши эксперт-криминалист” кўрик танловларини ўтказиш тўғрисида”ги тегишли
буйруқлари талаблари асосида куни кеча, Сурхондарё вилояти ИИБ ҳамда шаҳар-туман
ИИБ Эксперт-криминалистика ходимлари ўртасида “Энг яхши эксперт-криминалист”
кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ўтказилган кўрик танловда иштирокчилар, ўз соҳалари
бўйича интеллектуаль салоҳиятлари, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги ҳамда хизматга
оид меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши бўйича якка тартибдаги суҳбатлар асосида ўз
тажриба ва кўникмаларини намойиш этган бўлсалар, малакавий билимларини тест
жараёнларида намоён этишди.
Кўрик танлов натижаларига кўра, биринчи ўринни вилоят
ИИБ Эксперт-криминалистика маркази бош эксперти подполковник Истамжон Алимов,
иккинчи ўринни Термиз шаҳар ИИБ Эксперт-криминалистика гуруҳи катта эксперти катта
лейтенант Ислом Норбеков қўлга киритган бўлса, Термиз тумани ИИБ Эксперт-криминалистика
гуруҳи катта эксперти катта лейтенант Исомиддин Жўраев учинчи ўринга муносиб
деб топилди.
Ғолибликни
қўлга киритган иштирокчилар кўрик-танловнинг Республика босқичига йўлланмасини
қўлга киритишди.