5 Сентябр 2024 йил 292

Сурхондарё вилояти ИИБда хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида”ги 2022-йил 22-сентябр кунидаги тегишли буйруғига асосан Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида 2024-2025-йиллар учун мўлжалланган хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотлари ўтказилди.

Хусусан, бугунги кунда юртимизда, хусусан, ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда бу борада соҳага оид қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилиб мутахассислар жалб этилган ҳолда ўтказилмоқда.

Ушбу ўқув машғулотлари вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБларида амалга оширилмоқда.

Text to speech