Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Мобиллашиб бораётган тафаккур” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 20 январ куни вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, Бахтиёр Иноқов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиевлар иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Мобиллашиб бораётган тафаккур” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз
шаҳридаги 10- сонли умумий ўрта таълим мактаби
тарих фани ўқитувчиси Рамозон Давлатбековнинг
маърузаси тингланди.
Шунингдек, ИИВ томонидан
тақдим қилинган ҳафта давомида Республикамизга оид ва дунёда рўй бераётган
ижтимоий-иқтиқодий, сиёсий,
маънавий-маърифий, фан ва медицина соҳаларида қилинган янгиликлар воқеа
ва ҳодисалар ҳақида тайёрланган видео лавҳа шахсий таркиб эътиборига ҳавола
этилди.
Шундан сўнг, Республика
ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда
хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий
хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи
подполковник Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат
интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдирилди.
Бундан
ташқари, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбсари Б.Иноқов томонидан баъзи
ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши
ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги
хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди.
Шунингдек, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш
борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар борасида тегишли
топшириқлар берилди.
“Маънавият ва маърифат” дарси давомида, бошқарма бошлиғи ўринбсари Ш.Шадиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг тегишли буйруғи билан бир қатор тайинловлар амалга оширилгани ўқиб эшиттирилди.