Сурхондарё вилояти ИИБда Жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан жорий йил 6 ой давомида амалга оширилган ишларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Бугун Сурхондарё вилояти ИИБда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари
Б.Иноқов ҳузурида Жамоат хавфсизлиги хизматининг Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси, Жамоат тартибини сақлаш бошқармалари ҳамда Пробация бўлими
томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида амалга оширилган ишлари,
эришилган ютуқлари ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликлари муҳокамасига
бағишланган танқидий руҳда, соҳа раҳбарлари ва ходимлари, барча шаҳар-туман ИИБлари
иштирокида видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди.
Муҳокама
йиғилишда, соҳавий хизмат бошлиқларининг ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг
барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти
тингланиб, содир этилган жиноятлар салмоғи бўйича таҳлил қилинди. Шунингдек,
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида вилоятнинг криминоген вазияти энг оғир бўлган ҳудудлари, хотин-қизлар жиноятчилиги, вояга етмаганлар
жиноятчилиги, ёшлар жиноятчилиги, Илгари судланганлар жиноятчилиги, Мастлик ҳолатида содир этилган ва бошқа
турдаги жиноятлар борасида олиб борилган профилактик тадбирлар тўғри ташкил
этилмаганлиги танқид қилинди.
Йиғилиш якунида, вилоят ИИБ
бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Иноқов томонидан қатор топшириқ ва вазифалар
белгилаб берилди.