7 Октябр 2023 йил 1038

Сурхондарё вилояти ИИБда “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Вилоят Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизмат ва Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувга Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев, Вилоят Ички ишлар бошқармаси Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник А.Ҳ.Шарафутдинов, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори лейтенант Р.Р.Орипов, Вилоят Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизмат ва Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ҳамда бир гуруҳ фахрийлар иштирок этди.

Учрашувда, дастлаб Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022-йил 15-март кунидаги ПҚ-167-сон Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил   26-сентябр кунидаги йиғилиш баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023-йил 29-сентябр кунидаги кўрсатмасига асосан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида “Кексаларга ҳурмат-ёшларга ибрат” деган бош ғоя асосида “Кексалар ҳафталиги” доирасида “Уч авлод учрашулари” ташкил этилаётганлигини, бу каби учрашувлардан кўзланган асосий мақсад, Ички ишлар органларига янги қабул қилинган ёш ходимларимизни тизимга мослашишида ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари билан уларни тизимга мослашишда кўмак беришдан иборат.

Шундан сўнг, Вилоят Ички ишлар бошқармаси Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник А.Ҳ.Шарафутдинов сўзга чиқиб, Ўзининг узоқ ва машаққатли хизмат йиллари ҳақида тадбир иштирокчиларига сўзлаб берди. Ва буганги кунда юртимизда ёшларга шу қатори фахрийларга ҳам ҳукуматимиз томонидан берилаётган имкониятларни алоҳида этироф этиб, албатта бу каби ИИО ходимлари учун яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиш кераклиги, шунингдек фахрийлар ёш ходимлар учун доимий равишда масъул эканликлари таъкидланди.   

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech