13 Апрел 2024 йил 534

Сурхондарё вилояти ИИБда Маънавий-маърифий ишлар, кадрлар билан таъминлаш ҳамда жисмоний ва жанговар тайёргарлик йўналишида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Жорий йилнинг 13 апрель куни вилоят ИИБ катта мажлислар залида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шадиев Шерзод Файзуллаевич ҳузурида 2024 йилнинг 3 ойи давомида Маънавий-маърифий ишлар, кадрлар билан таъминлаш ҳамда жисмоний ва жанговар тайёргарлик йўналишида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган амалий чора-тадбирларга бағишланган танқидий руҳдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосарлари, шахсий таркиби, сохавий хизматларнинг маънавий маърифий ишларга масъул ходимлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспекторлари иштирок этишди. 

Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Самандаров Қудрат Бозорбоевич ҳам таклиф этилди.

Ўтказилган мазкур йиғилишда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хизмат ходимлари ҳамда жойлардаги масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато-камчиликлар хизмат бошлиғининг ўринбосарлари томонидан йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаровлар томонидан йиғилиш иштирокчиларига бир қатор топшириқ ва таклифлар берилди.

Йиғилиш сўнгида масъулларга берилган топшириқлар ижроси юзасидан белгиланган муддатларда ахборот берилиши таъкидланди.

Text to speech