Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Кино санъатининг ёшлар тарбиясига таъсири” мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 25 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник
Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари
шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Кино санатининг ёшлар тарбиясига таъсри”
мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети миллий либослар санъати факультети
катта ўқитувчиси Жумаев Хусан Худойбердиевичнинг маърузаси тингланди.
Шундан
сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир
ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари
тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош
бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий
таркибга ўқиб эшиттирилди.
“Маънавият ва маърифат” дарси
давомида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев ҳамда ИИВ
Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи
подполковник Қ.Самандаровлар томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат
интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган
мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга
хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама қилинди.