Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Бугунги дунёнинг геосиёсий манзараси” мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 29 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник
Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари
шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Бугунги дунёнинг геосиёсий манзараси”
мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Терроризмга қарши
курашиш бошқармаси масъул ходимининг маърузаси тингланди.
“Маънавият
ва маърифат” дарси давомида қўшимча мавзу сифатида, вилоят Адлия бошқармаси ҳуқуқий
ахробот бўйича бош маслаҳатчиси Бунёд Авазовнинг Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар
тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
2024 йил 5 июндаги ПҚ-210-сон Президент Қарорининг мазмун-моҳияти мавзусидаги
маърузаси тингланиб, ушбу қонуннинг мазмун моҳияти шахсий таркиб эътиботига
етказилди.
Шундан сўнг,
Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган
қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул
ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, ходимларнинг хизмат интизоми
ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикр мулоҳазаларини
билдириб ўтди.
Шунингдек, Сурхондарё
вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев томонидан Жорий йилнинг 1
июль кунидан 31 июль кунига қадар Республиканинг барча ҳудудларида “Кибермаданиятни
юксалтириш ойлиги - “Cyber month” доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини юқори
савияда ўтказишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ўтказилиши белгиланганлиги
муносабати билан ушбу ойликда барча шахсий таркиб фаол иштирок этишга чорлаб,
ойлик доирасида барча аҳоли қатламлари ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини
олиб боришлари уқтирилди.
Бундан
ташқари, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий
риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш
борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди.
Шу билан бирга ички ишлар органлари ходимларининг ижрочилик интизоми ҳамда қонунийликка
риоя қилишларини мустаҳкамлаш мақсадига қаритилган “Ўйланмай босилган қадам
ёхуд тўқликка шўхлик қилиш оқибати” номли видеофильм шахсий таркиб эътиборига
ҳавола қилинди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ
бошлиғининг буйруғи билан ички ишлар органлари тизимида самарали хизмат қилиб
келган, Қумқўрғон туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бўлими профилактика испектори подполковник Ғайрат Ашуров ҳамда Термиз шаҳар ИИБ
1- сон Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган подполковник Тоҳир
Ҳурматовлар Қуролли кучлар заҳирасига олиниб, пенцияга тантанали равишда
кузатилди.