Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Миллат фидойилари (31 август- Қатағон қурбонларини ёд этиш этиш куни)” мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 26 август куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник
Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари
шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Миллат фидойилари (31 август-
Қатағон қурбонларини ёд этиш этиш куни)” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва
маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети Жахон тарих кафедраси катта
ўқитувчиси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори И.Умаровнинг маърузаси
тингланди.
Шундан сўнг,
Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган
қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга
ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида
танқидий фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Бундан
ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбсари подполковник Ш.Шадиев томонидан баъзи
ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши
ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги
хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ
бошлиғининг буйруғи билан вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар
отряди командири подполковник Баҳодир Назаров ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг
буйруғи билан вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта
мутахассиси катта сержант Ихтиёр Лайлоқовлар “Қуролли кучлар заҳираси”га
олиниб, пенцияга тантанали равишда кузатилди.