16 Феврал 2024 йил 357

Сурхондарё вилояти ИИБда Термиз шаҳар ва Термиз тумани ИИБ ходимлари, уларнинг оила аъзолари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишини олдини олиш юзасидан учрашув ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан 2024 йил 15 февраль кунида тасдиқланган режа дастур асосида, Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, келгусида ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, вилоят ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ва Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъуллари билан ҳамкорликда Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси ва Термиз тумани ички ишлар бўлимида хизмат олиб бораётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан учрашув ташкил этилди.

Дастлаб вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Шадиев Шерзод Файзуллаевич сўзга чиқиб, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларининг ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини, маънавий савиясини ва интеллектуаль салоҳиятини юксалтиришни таъминлаш, уларда мамлакатимизнинг қадимий ва бой маданияти, азалий қадриятлари, удумлари ва анъаналарига асосланган кенг дунёқарашини янада  шакллантириш юзасидан бир қатор манзилли ишлар амалга ошириб келинаётганлигини, аммо баъзи бир ходимлар ушбу яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланмасдан хозирги кунда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этмасдан жавобгарликка тортилиб кетаётганлигини қайд этди.

Шунингдек, келгусида ходимларимиз жонажон Ўзбекистонимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бундай бебаҳо бойликни муттасил мазмунан бойитиб бориш, Ўзбекистон тараққиёти йўлида бир муштга жипслашиб, давлатимиз раҳбарига таянч ва суянч бўлиб хизмат қилиш, келгуси авлодларни шу руҳда камол топтириш муқаддас бурч эканлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида 2023 йил давомида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган салбий ҳамда ижобий ҳолатлар асосида тайёрланган видеофильм ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятларида ўзларига тегишлича тўғри хулоса чиқаришлари учун йиғилганларнинг эътиборига намойиш этилди.

Намойиш этилган фильм якунида Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Самандаров Қудрат Базарбаевич ҳамда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси Фахрийлар кенгаши раиси истефодаги подполковник Шарафутдинов Акром Ҳимойитдиновичлар сўзга чиқишиб, намойиш этилган ушбу видеофильмдан ҳар бир ходим ўзига тегишлича хулоса чиқариб олишлари, тўғрсида таъкидлаб ўз фикр мулоҳазаларини учрашув иштирокчиларига билдириб ўтишди.

Тадбир сўнгида хизмат фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Text to speech