21 Март 2024 йил 363

Сурхондарё вилояти ИИБда бириктирлган ёшлар учун маънавий- маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Эртанги кунимиз эгалари бўлган ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таклиф ва мурожаатларини тинглаш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда бандлигини таминлаш, бир сўз билан айтганда, уларни эртанги кунга ишонч ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

2024 йилнинг 12 январь куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ҳамда “2024-йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасига бириктирилган ёшлар билан ишлаш тизими жорий этилган бўлиб, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг  биринчи  ўринбосари Бахтиёр Иноқов ҳамда вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи Шерқўзи Сатторовлар масъул этиб қўйилган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида маънавий- маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бошқарма маъсул ходимлари томонидан куни кеча Термиз шаҳар 1- ҳамда 2-сонли умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчилар иштирокида  Шеробод тумани ҳудудида жойлашган Абу Исо Ат-Термизий ёдгорлигига саёҳат амалга оширилди.

Абу Исо ат-Термизий ёдгорлик мажмуаси, тарихий-меъморий обидалардан сайёҳлар оқими узилмайди албатта. Манзилда ўқувчи ёшлар буюк муҳаддис Олим Абу Исо ат-Термизий ҳаёт йўли ҳақидаги кўплаб маълумотларга эга бўлишди

Кейинги манзил, Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Сурхон воҳасининг ташриф қоғозларидан бири бўлмиш Султон Саодат зиёратгоҳи бўлди.

Аждодларимиз яратган бебаҳо қадриятлар, турфа урф-одат ва анъаналар, нодир меъморий ва тарихий аҳамиятга молик обидалар ёшлар қалбида ўтмиш тарихга бўлган қизиқиш шакилланишида мухим аҳамият касб этади.

Text to speech