Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Коррупция маънавиятга тахдид” мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 29 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник
Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари
шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Коррупция маънавиятга тахдид”
мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети ўзбек адабиёти кафедираси катта
ўқитувчиси Улуғбек Хамдамовнинг маърузаси тингланди.
Шундан
сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир
ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари
тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош
бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий
таркибга ўқиб эшиттирилди.
“Маънавият
ва маърифат” дарси давомида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари
подполковник Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат
интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган
мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари
танқидий муҳокама қилинди.
Шу билан бирга хизмат давомида,
хизматдошларига намуна кўсатиб, коррупцион жиноятларга муросасиз курашишда
фаоллик кўрсатиб келаётган вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати
хавфсизлиги бошқармаси Йўл-патруль
хизмати батальони туманлараро йўл-патрул хизмати отряди командири катта
лейтенант Р.Жумаев, вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан “пул мукофоти” билан тақдирланди.