30 Апрел 2024 йил 562

Сурхондарё вилояти ИИБда “Коррупция – маънавиятимизга таҳдид” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Куни кеча ўтказилган тарғибот тадбирида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Шадиев, соҳавий хизмат раҳбарлари ва шахсий таркиби иштирок этди.

Мавзу юзасидан вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими масъул ходимининг маърузаси тингланди. Унда “Коррупция” тушунчаси, Коррупцион жиноятларнинг келиб чиқиши ва уларнинг ривожланиши, тарихдан корруцион жиноятларга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Бундан ташқари, Коррупцияга қарши курашга оид халқаро стандартлар тизими ҳақида ҳам фикр юритилиб, бунда БМТнинг 2003 йил 31 октябрдаги “Коррупцияга қарши” конвенцияси Ўзбекистон Республикаси томонидан 2008 йил 7 июлда қабул қилинган, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида 2003 йил қабул қилинган коррупцияга қарши курашнинг Истанбул режасига Ўзбекистон 2010 йилнинг март ойида қўшилганлиги, Гонгконгда коррупцияга қарши кураш сиёсатининг йўналишларига бирма бир тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, 2023 йилда Таълим тизими Автомактаблар, Давлат хизматлари маркази, Тиббиёт, Банк, ҳоким ёрдамчиси ва таъминотчилар,  Ободонлаштириш бошқармаси, Ўзини ўзи бошқариш органлари билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар юзасидан маълумотлар берилди.

Text to speech