Сурхондарё вилояти ИИБда Фахрийлар ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Сўнги йилларда мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ижтимоий
қўллаб-қувватлаш, уларни соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ва бўш вақтларини
мазмунли ўтказиш, ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини ошириш ҳамда мархум устозлари
номини абадийлаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан, Ички ишлар Вазирининг 2024 йил 29
май кунидаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда ички ишлар
органлари фахрийси марҳум майор Жуманазар Холтўраев хотирасига бағишлаб, Сурхондарё вилояти Ички ишлар
бошқармаси, Қумқўрғон тумани ҳокимлиги ва марҳум устознинг фарзандлари билан ҳамкорликда
Ички ишлар идораларида узоқ йиллар самарали фаолият олиб бориб, бугунги кунда
нафақа гаштини сураётган барча шаҳар-туман ИИБлари Фахрий ходимлари иштирокида,
жорий йилнинг 11 май куни спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақа ташкил
этилди.
Мусобақа
аввалида Қумқўрғон тумани ҳокими А.Нормаматов сўзга чиқиб, барча йиғилганларни
байрам билан табриклаб, мусобақа иштирокчиларига бугунги ўйинда омад тилади. Шундан
сўнг
ИИБ
фахрийлари ҳам сўзга чиқишиб, мусобақа иштирокчиларига марҳум Жуманазар Холтўраев
хотирасига илиқ сўзлар билдиришди.
Шундан
сўнг спортнинг “Мини футбол” мусобақасига старт берилди. Мусобақа қизғин ва муросасиз ҳужумларга бой
тарзда кечди. Мусобақа натижаларига кўра 3 ўринни Бойсун тумани ИИБ фахрийлар
жамоаси, 2 ўринни Термиз шаҳар ИИБ фахрийлар жамоаси қўлга киритган бўлса,
мусобақанинг мутлоқ ғолиблигини Қумқўрғон тумани ИИБ фахрийлар жамоаси қўлга
киритишди.
Ғолиб жамоалар вилоят ИИБ бошлиғи, Қумқўрғон тумани
ҳокимлиги ҳамда ҳомийларнинг кубоги, диплом, медал ва қимматбаҳо эсдалик
совғалар билан тақдирланишди.
Турнир якунида мусобақа меҳмонлари ва фахрий устозлар учун
байрам дастурхони ташкил этилди.