28 Март 2024 йил 428

Сурхондарё вилояти ИИБда “Ходимбай” ишлаш жараёни электрон тизимга ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 30 апрелдаги “Ички ишлар органларида хизмат интизомига риоя этилишини таъминлашга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги тегишли буйруғининг мазмун-моҳияти ва “Ходимбай” ишлаш тизими бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ташкиллаштириш мақсадида жорий йилнинг 28 март  куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг масъул ходими иштирокида вилоят ИИБ соҳавий хизматларининг Маънавий-маърифий ишларга масъуллари, шаҳар, туман ИИБ бошлиқларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспекторлари учун ўқув машғулоти ташкил этилди.

Учрашувда вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходими томонидан “Ходимбай” ишлаш тизими янада такомиллаштириш мақсадида яратилган электрон тизим ҳақида президентация қилиш орқали батафсил маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг барча масъулларга ушбу электрон тизимдан фойдаланишлари учун бошқарма раҳбарияти томонидан планшетлар топширилди.

Text to speech