Сурхондарё вилояти ИИБда хизмат олиб бораётган аёл ходималар билан жисмоний-жанговар тайёргарлик ҳамда ўқ отиш машғулотлари ўтказилди
Жорий йилнинг 16 апрел куни Сурхондарё вилояти ИИБда хизмат қилаётган аёл ходималар билан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 22 сентябр кунидаги "Ички ишлар
органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини
ташкиллаштириш тўғрисида"ги буйруғи асосида навбатдаги спорт машғулотлари ўтказилди.
Спорт машғулотларига
жалб қилинган малакали спорт мутахассиси томонидан шахсий таркибнинг хизмат вазифаларига
мос жисмоний юкламаларни бажара олишлари, чидамлилиги ва тезкорлигини ошириш, шунингдек
шахс ва жамиятга бўлган тажовузларни олдини олиш мақсадида қўл жанги, самбо ва
спортнинг бошқа турлари бўйича амалий ўқув машғулотлари ўтказилди.
Шунингдек вилоят ИИБнинг
2024 йил 4 апрель кунидаги тегишли буйруғига асосан ходималарнинг ўқ-отар қуроллардан
самарали фойдаланиш кўникмаларини янада ошириш мақсадида, жанговар ва электрон “Тир”лардан
амалий "Ўқ отиш" машғулотлари ҳам ўтказилди. Бунда аёл ходимлар
мерганлик маҳоратларини синовдан ўтказишди.