3 Феврал 2025 йил 985

Сурхондарё вилояти ИИБда ИИВ Академияси курсантлари учун иш ўрганиш амалиёти бошланди

Сурхондарё вилояти ИИБда ИИВ Академияси 3-курс курсантлари учун малакавий иш ўрганиш амалиётини бошлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ИИБ раҳбарияти, ИИВ Академияси ва ИИВ ШХББ Сурхондарёда вилоят бошқармаси масъуллари, курсантлар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Йиғилишда курсантларга бириктирилган мураббийлар таништирилди, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ўқиш давомида ўзининг намунали хулқи ва билими билан тенгдошларига ўрнак кўрсатиб келаётган бир гуруҳ курсантларнинг ота-оналари Академия раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва миннатдорчилик хатлари билан тақдирланишди.

Text to speech