28 Октябр 2023 йил 756

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Осойишталик посбонлари - замонамиз қаҳрамонлари” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ва барча шаҳар-туман ИИБ ходимлари билан видео селектор тарзида “Осойишталик посбонлари - замонамиз қаҳрамонлари (25 октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни) мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев сўзга чиқиб,  хозирги кунда вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ҳамда тизимда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб хозирги кунда нафақа гаштини сураётган вилоят ички ишлар органларининг Фахрий ходимларини байрам билан табриклади ҳамда ҳозирги кунда ички ишлар органлари ходимлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди. Бунинг яққол мисоли сифатида ички ишлар органлари ходимларига яна бир енгиллик яратиш мақадида “Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий химоя қилиш” йўналишида “E - elektron” тизим ишга тушганлигини алоҳида қайд этилиб, ушбу тизим юзасидан ходимларга видеоролик орқали тушунчалар берилди.

Дарс машғулоти давомида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Б.Самандаров ҳафта давомида ходимлар билан боғлиқ бўлган салбий оқибатларни шахсий таркиб эътиборига ўқиб эшиттириб, хизмат ва ижро интизоми ҳамда қонунчиликка қатъий риоя этиш юзасидан танқидий-таҳлилий маълумотлар келтириб,  ушбу йўналишда ҳар бир ходим қаттиқ огоҳлантирилди.

Дарс машғулоти якунида, бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев томонидан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг    2021 йил 15 июнь кунидаги тегишли буйруғига асосан, жорий йилнинг 23 октябрь куни Тошкент шаҳрида “Йилнинг энг фаол фахрий ходими” танловининг Республика босқичи бўлиб ўтганлиги, унда Шеробод тумани ички ишлар бўлими Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник Шаймардонов Искандар Ибрагимович муносиб иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб,  I-даражали диплом ҳамда Республикадаги энг яхши санатароий-курорт даволаш муассасаларидан бирига икки кишилик бепул йўлланмани қўлга киритганлиги ўқиб эшиттирли.

Истеъфодаги подполковник Шаймардонов Искандар Ибрагимовичга танловдаги муносиб иштироки учун бошқарма бошлиғи ўринбосарининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Истеъфодаги подполковник И.Шаймардонов Республика кўрик танловидаги таъсуроотлари билан  ўртоқлашиб, хизмат даврида ўзининг босиб ўтган йўллари мисолида шахсий таркибга тегишли ўгит ва тавсияларини бериб ўтди

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech