5 Феврал 2024 йил 498

Сурхондарё вилояти ИИБда ИИВ Академияси тингловчилари билан амалиёт олди учрашув бўлиб ўтди

Сўнгги йилларда, Муҳтарам Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва ҳар бир фуқаронинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.

Айниқса, ички ишлар органлари учун мутахассислар тайёрлашнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш, ходимларнинг малакасига қараб хизмат бўйича ўсишни таъминлаш, шунингдек, куч ва воситаларни самарали бошқаришда раҳбар кадрларнинг интеллектуаль ва профессионал салоҳиятини янада ошириш мақсадида ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида қарорлари қабул қилинди.

Ушбу қарор асосида, Ички ишлар вазирлиги Академиясида ички ишлар органлари учун мутахассис кадрларни тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бунга яққол мисол бўла олади.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси мажлислар залида                   2024 йил 5-феврал куни, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019-йил 30-сентябрдаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи талаблари ижросини таъминлаш ҳамда амалиётни юқори савияда ташкил этиш мақсадида 2024-йилнинг 5-феврал кунидан 12-май кунига қадар вилоят Ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматлари ҳамда барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим 3-ўқув курси курсантларининг битирув малакавий иш ўрганиш амалиётини ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, Сурхондарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ўринбосари, соҳавий хизматлар бошлиқлари, кадрлар билан таъминлаш бўлимлари ходимлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, ИИВ Академияси ҲПБ кафедраси ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти Фахрийлар кенгаши аъзолари, ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курсининг 42 нафар курсантлари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Мазкур йиғилиш давомида, вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим 3-ўқув курси курсантларининг битирув малакавий иш ўрганиш амалиёти даврида шахсий хавфсизлик чораларига, фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоқ, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя этишлари бўйича тегишли йўриқномалар ҳамда курсантларга амалиёт дастурини муваффақиятли бажаришлари, амалиёт фаолиятига тааллуқли кўникмаларни шакллантиришлари, мутахассислик бўйича мустаҳкам касб маҳоратини эгаллашлари ва такомиллаштиришлари, ижтимоий, тарбиявий ҳамда ташкилотчилик фаолияти тажрибасини орттиришлари учун зарурий шароитлар яратиб берилиши бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Битирув малакавий иш ўрганиш амалиёти якунида курсантлардан комиссия таркибида синовлар қабул қилиниб, ҳар бир курсантнинг фаолиятига холисона баҳо берилиши, Ўзбекистон Республикаси ИИВ фаолиятини такомиллаштиришга оид буйруқ, кўрсатма ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мукаммал равишда ўрганиб, улардан ўзининг кундалик хизмат фаолиятида тўғри ва тўлиқ фойдаланиб, ушбу буйруқ ва кўрсатмаларнинг талаблари асосида хизмат олиб боришлари, ўзларига юклатилган хизмат вазифаларига виждонан ёндошиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркилликлари, хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва содир этилган жиноятларни фош этишга қаратилган турли тезкор-қидирув тадбирларда фаол иштирок этишлари тўғрисида уқтириб ўтилдаи.

Ўқиш фаолияти давомида яхши натижаларга эришган бир гуруҳ курсантлар ва уларнинг ота-оналарига ИИВ Академияси ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти номидан миннатдорчиликлар билдирилди.

Йиғилиш якунида ички ишлар Фахрийлар кенгаши аъзолари ўзларининг фаолиятлари давомида орттирган тажрибалари билан ўртоқлашиб, курсантларнинг ўқиш ва ишларига омадлар тилади.

Text to speech