Сурхондарё вилояти ИИБда Маънавият бўлими билан ҳамкорликдаги “Йўл харита” имзоланди.
Жорий йилнинг 10 февраль куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиев томонидан олиб борилган йиғилишда Сурхондарё вилояти Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева ҳам иштирок этди.
Йиғилишда, Сурхондарё вилояти Маънавият ва маърифат бўлими ҳамда
вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан 2025-йил Сурхондарё вилояти Ички ишлар
органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, ички ишлар органлари
ходимларининг маънавий-маърифий савиясини янада ошириш, уларда она – Ватанга садоқат, хизматда
жасурлик ҳамда фидойилик руҳини янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш
бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.
Тадбирда
сўз олган Сурхондарё вилояти Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Наргиза
Раҳматуллаева ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Шерзод Шадиевлар ҳамкорликда
истиқболдаги вазифалар ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, “Маънавият бошқа соҳалардан ўн қадам олдинда юриши, янги кучга янги ҳаракатга айланиши керак!”-деган эзгу даъват асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2023 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши мазмун-моҳияти шахсий таркиб эътиборига яна бир бор етказилди.