17 Август 2024 йил 502

Сурхондарё вилояти ИИБда терговчи ва суриштирувчилар учун ўқув-семинар машғулоти ташкил этилди.

Жорий йилнинг 17 август куни Сурхондарё вилояти ИИБ биносида бошқарма ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари терговчи ва суриштирувчилари иштирокида видеоконференц алоқа тизими орқали Тергов департаментининг 2024 йил 8 август кунидаги тегишли кўрсатмасида белгиланган вазифалар яъни тергов сифатини ошириш, жиноят ишларини ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш, тергов фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликларнинг олдини олиш мақсадига қаратилган ўқув-семинар машғулоти ташкил этилди.

Ташкил этилган ўқув-семинар машғулотида, Термиз шаҳар суди судьяси Ш.Юлдашев, вилоят прокуратураси 16-бўлим прокурори С.Абдувохидов, вилоят суд-тиббиёт экспертизаси бюроси бошлиғи Ф.Муҳаммадиев, вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими катта эксперти А.Шароповлар терговчи ва суриштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича маърузалар қилишди.

Ўтказилган ўқув машғулотида терговчи ва суриштирувчилар ҳам назарий ҳам амалиёт жиҳатидан билим ва кўникмаларини ошириш билан бирга ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан тегишли жавоблар олишди.

Text to speech