Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Китоб – инсон маънавияти пойдевори” мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 22 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари
Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник
Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари
шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Китоб – инсон маънавияти пойдевори”
мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети Табиий фанлар факультети ўқитувчиси
Шаҳло Чориеванинг маърузаси тингланди.
Шундан сўнг,
Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган
қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул
ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, ходимларнинг хизмат интизоми
ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикр мулоҳазаларини
билдириб ўтди.
Шунингдек,
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев томонидан Жорий
йилнинг 1 июль кунидан 31 июль кунига қадар Республиканинг барча ҳудудларида “Кибермаданиятни
юксалтириш ойлиги - “Cyber month” доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини юқори
савияда ўтказишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ўтказилиши белгиланганлиги
муносабати билан ушбу ойликда барча шахсий таркиб фаол иштирок этишга чорлаб,
ойлик доирасида барча аҳоли қатламлари ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини
олиб боришлари уқтирилди.
Бундан
ташқари, баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий
риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги
хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ
бошлиғининг буйруғи билан ички ишлар органлари тизимида самарали хизмат қилиб
келган вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи масъул ходими
подполковник Дилмурод Пардаев, Қуролли кучлар заҳирасига олиниб, нафақага
тантанали равишда кузатилди.