21 Январ 2025 йил 482

Сурхондарё вилояти ИИБда Маънавий-маърифий ишлар, кадрлар билан таъминлаш ҳамда жисмоний ва жанговар тайёргарлик йўналишида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси мажлислар залида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев ҳузурида 2024 йил давомида Маънавий-маърифий ишлар, кадрлар билан таъминлаш ҳамда жисмоний ва жанговар тайёргарлик йўналишида амалга оширилган ишлар йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган амалий чора-тадбирларга бағишланган танқидий руҳдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш видеоселектор тарзида ўтказилиб, унда Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати хизмати бошлиғининг ўринбосарлари, шахсий таркиби, соҳавий хизматларнинг маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг Маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспекторлари иштирок этишди. 

Йиғилишда, 2024 йил мобайнида хизмат ходимлари ҳамда жойлардаги масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато-камчиликлар хизмат бошлиғининг ўринбосарлари томонидан йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Ш.Шадиев томонидан йиғилиш иштирокчиларига бир қатор топшириқ ва таклифлар берилди.

Text to speech