10 Феврал 2025 йил 342

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Навоий мероси-миллат хазинаси (9-феврал Алишер Навоий таваллуд топган кун)” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 10 февраль куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Навоий мероси-миллат хазинаси” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан, Термиз Давлат Университети қошидаги Академик лицейи тарих фани бош ўқитувчиси Жаҳонгир Усмоновнинг маърузаси тингланди.

ЎЗбекистон Республикаси ИИВ томонидан тақдим қилинган ҳафта давомида юртимизда ва хорижда рўй бераётган аҳамиятга молик воқеалар тавфсилоти бўйича видео ролик шахсий таркиб эътиборига ҳавола этилди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров томонидан шахсий таркибга ходимларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилишлари тўғрисида танқидий фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди. Шунингдек, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар борасида тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан навбатдаги махсус унвонлари ҳамда Эрон ислом Республикасининг Теҳрон шаҳрида спортнинг “Миллий кураш” тури бўйича бўлиб ўтган “Осиё чемпионати”да фахрли биринчи ўринни қўлга киритган вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими катта сержант Шермуҳаммад Жандреевга пул мукофоти тантанали равишда топширилди.

Шу билан бирга фуқаролар томонидан таклиф этилган порани олишдан рад этиб, хизматдошларига ўрнак кўрсатиб, коррупцияга муросасизлик билан қарши курашишда ўз ҳиссаларини қўшган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари вилоят ИИБнинг пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалари билан муносиб равишда рағбатлантирилди.

Text to speech