1 Апрел 2025 йил 213

Сурхондарё вилояти ИИБда “Маънавият ойлиги”ни самарали ташкил этиш мақсадида, икки томонлама “Дастур” имзоланди.

Жорий йилнинг 1 апрел куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш консепцияси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармасининг тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида “Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз!” шиори остида жорий йилнинг 1-апрел кунидан 30-апрел кунига қадар “Маънавият ойлиги” доирасида вилоят Маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда ўтказилиши кўзда тутилган тадбирлар “Дастури”ни имзолашга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиев, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Наргиза Раҳматуллаева, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида иштирок этишди.

Имзоланган “Дастур”га кўра, “Маънавият ойлиги”ни ўтказишнинг асосий мақсад ва вазифалариички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий салоҳияти, умумий дунёқараши, сиёсий онги, маънавий қиёфасини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан садоқат ва масъулият ҳисларини мустаҳкамлашички ишлар органлари ходимларини ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, миллий қадриятларга содиқ, умуминсоний қадриятларга таянадиган, ёт ва бузғунчи ғояларга муросасиз курашувчи, иймон-эътиқоди ва иродаси мустаҳкам, маънавиятли, фидойи, аждодларимиз ва мардлик кўрсатиб ҳалок бўлган ходимларнинг бебаҳо меросига таяниб яшайдиган баркамол шахс сифатида тарбиялаш, улар қалбида давлат ва халқимизнинг хавфсизлигини таъминлашда шахсий дахлдорлик ҳамда юқори масъулият ҳиссини қарор топтириш мақсад қилинганлиги қайд этилган.

Шунингдек, “Маънавият ойлиги”ни самарали ўтказиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқилишишахсий таркибнинг маънавий билим савиясини оширишга қаратилган вазифаларойлик доирасида турли маънавий - маърифий тадбирлар, учрашувлар, “Маънавият маршрути” бўйича диққатга сазовор жойларга ташрифларни ташкил этилиши белгилаб олинди.

Text to speech