10 Январ 2025 йил 592

Сурхондарё вилояти ИИБда криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида тезкор йиғилиш ўтказилди.

Жорий йилнинг 10 январь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Иноқов ҳузурида видео селектор тарзида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўтказилган йиғилишда, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман  ИИБ студияларидан масъуллар иштирок этишди.

Йиғилиш давомида, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”да фош этиш, ички ишлар органлари ходимларининг хизмат интизоми, қонунчиликка риоя этиш борасидаги ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида, кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланиб, йўл қўйилган хато ва камчилликларга йўл қўймасликлари борасида тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Text to speech