20 Январ 2025 йил 559

Сурхондарё вилояти ИИБда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 20 январ куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Учқун Якубов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиевлар ҳузурида, вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари шахсий таркиби билан видео селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Видео селектор йиғилишда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари,  Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Учқун Якубов Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида  2024 йилда амалга оширилган ишлар, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан муҳокама қилинди.

Text to speech