13 Июл 2024 йил 505

Сурхондарё вилояти ИИБда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси соҳасида жорий йил олти ойи давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 13 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев  ҳузурида вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги тизимлари томонидан 2024 йилнинг 6 ойи  давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи, подполковник Ҳусниддин Халлиевнинг ҳисоботи эшитилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
22 сентябрдаги ПФ–6065-сон Фармони ижросини сифатли ва белгиланган муддатларда таъминлаш мақсадида ҳудудий миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан 125,012 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ID-карталари, шунингдек, чет элга доимий ёки вақтинча чиқиш учун мурожаат қилган 51,684 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортлари, расмийлаштириб берилгани, ҳудудий миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан 29,969 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари яшаш манзиллари бўйича вилоят ҳудудига доимий рўйхатдан ўтказилгани, бундан ташқари, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан 4,597 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспорт-виза қоидаларига амал қилмай, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 223-моддасининг тегишли бандларига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарималар давлат фойдасига ундирилгани таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев ва ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш, салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш зарурлиги уқтирилди.

Муҳокама йиғилиш якунида, ижобий натижаларга эришган бир гуруҳ ходимлар вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди.

Text to speech