Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Саҳна – ҳаёт кўзгуси” мавзусига бағишланди.
Жорий йилнинг 1 апрел март куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи Шерзод Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Саҳна – ҳаёт кўзгуси” (27-март – Халқаро театр куни)” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи
Наргиза Раҳматуллаеванинг маърузаси тингланди.
Ўқув дарси
давомида, юртимизда ва хорижда рўй бераётган аҳамиятга молик воқеялар
тавфсилоти бўйича видео роликни шахсий таркиб эътиборига ҳавола этилди.
Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама этилди. Шунингдек, вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар борасида тегишли топшириқлар берилди.