Сурхондарё вилояти ИИБда Пробация хизмати ходимларига элекртоскутерлар топширилди
Сурхондарё вилояти
ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари фаолияти самарадорлигини
янада ошириш ҳамда соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида Пробация бўлинмалари ходимларига хизматда фойдаланишлари учун 15 дона
электроскутерлар тантанали равишда топширилди.
Тантанали маросимда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи
полковник Абдувоҳид Исмоилов иштирок этиб, ушбу электроскутер воситаларидан
пробация назоартидаги шахсларни ижтимоий мослаштиришда, уларнинг тайинланган жазони
ўташда амалдаги қонунга риоя қилаётганликларини текшириб боришда хизматда
самарали фойдаланиб, вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш
борасидаги ишларига омадлар тилади.