7 Октябр 2023 йил 943

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Ўзбекистон – ижтимоий ва дунёвий давлат” мавзусида бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 07 октябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Ўзбекистон – ижтимоий ва дунёвий давлат” мавзусида маърифат дарси ўтказилди.

Ушбу маърифат дарси ноананавий тарзда яъни Термиз шаҳрида жойлашган вилоят Қўғирчоқ театрида ташкил этилди. Ушбу тадбирга Бошқарма соҳавий хизмат ходимлари, Термиз шаҳар ИИБ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда Ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, хозирги кунда кексалик гаштини сурётган Ички ишлар органларининг бир гурух Фахрийлари таклиф этилиб, йиғилган томошабинларга театр ижодий жамоаси томонидан тайёрланган дастурлари намойиш этилди.

Бу каби тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ходимларимиз  уларнинг оила аъзолари ва меҳнат фахрийларининг маданий ҳордиқ чиқаришлари, қолаверса уларда ватанпарварлик хиссини янада кучайтириш, маънавий билимларини янада бойитишдан иборат.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech