Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги жисмоний ва жанговар тайёргарлик машғулоти ўтказилиб, ходимлардан оралиқ назорат синов имтиҳонлари олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг
2022 йил 22 сентябр кунидаги тегишли буйруғи талаблари асосида Сурхондарё вилояти
Ички ишлар бошқармаси аппарати шахсий таркиби ходимлари билан спорт усталари жалб
қилинган ҳолда навбатдаги “Жисмоний тайёргарлик” ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўқув машғулоти давомида,
шахсий таркибнинг жисмоний фаоллиги, жанговар шайлиги ва маҳоратларини ўрганиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ИИВнинг 2024 йил 20 февраль кунидаги ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармасининг
2024 йил 28 феврал кунидаги тегишли фармойишларига асосан Сурхондарё вилояти Ички
ишлар бошқармасининг сохавий-хизмат ходимларидан “Жисмоний тайёргарлик” бўйича оралик
назорат синови имтиҳонларини қабул қилинди.
Ички ишлар органлари шахмий
таркиби томонидан тўсинда тортилиш, 100 метр ва 3 км масофага югуриш ҳамда қўл жангги машқларини бажариш маҳоратлари синовдан
ўтказилди.
Шунингдек ходимларнинг оғирлик даражасини ўрганиш
мақсадида вилоят ИИБ Тиббиёт бўлимининг малакали ходимлари томонидан вазнлари
ўлчаб кўрилди.