Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Киберхавфсизлик – шахс ва маълумот хавфсизлиги” мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 27 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Маънавий-маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев
иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий
таркиби билан видео селектор тарзида “Киберхавфсизлик – шахс ва маълумот хавфсизлиги”
мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими
ходими лейтенант А.Мўминовнинг маърузаси тингланди.
Шундан
сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир
ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари
тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош
бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий
таркибга ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, жорий йилнинг
1-4 май кунлари Тошкент вилояти Чирчиқ
шаҳридаги Мудофаа вазирлигининг “Мутахассис ва хизмат итларини тайёрлаш
маркази”да вазирлик ва идоралар, шу жумладан Мудофаа ва Ички ишлар
вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Божхона қўмитасининг
жами 9 та жамоалари ўртасида идоралараро “Дог биатлони беллашуви” мусобақаси ўтказилган эди.
Ушбу мусобақада шахсий биринчиликда Ички ишлар вазирлиги жамоаси аъзоси Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология бўлинмаси кинологи
сафдор Бехруз Эшқобилов фахрли ўринни эгаллаганлиги муносабати
билан медал ва фахрий ёриқ тантанали равишда топширилди.
“Маънавият ва маърифат” дарси давомида Сурхондарё
вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев томонидан баъзи
ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши
ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги
хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама қилинди.