11 Март 2024 йил 642

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Илим-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устивор масаладир” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 11 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Илим-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устивор масаладир” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети педагогика фанлари бўйича фалсафа дўктори Шухрат Худойбердиевнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.

Шунингдек, ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб, коррупцион жиноятларнинг олдини олишда намуна кўрсатиб келаётган вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси чет эл фуқароларини ҳисобга олиш гуруҳи бош инспектори бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланиб, эл-юрт олдида қилаётган хизматлари алоҳида эътироф этилди.

Text to speech