16 Декабр 2023 йил 1337

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Коррупция - тараққиётга жиддий тўсиқ” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 16 декабрь  куни вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Коррупция - тараққиётга жиддий тўсиқ” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Абдусалом Жабборов ҳамда Термиз шаҳар адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти 2-даражали адлия маслаҳатчиси Вохид Назаровларнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech