11 Ноябр 2023 йил 897

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Фуқаро муҳофазаси - стратегик амалиёт” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 11 ноябрь  куни вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда барча шаҳар-туман ИИБ шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Фуқаро муҳофазаси - стратегик амалиёт” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз шаҳар шаҳар 4 сонли умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Малик Хуррамовнинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматида фаолият олиб борган подполковник Гулнаҳол Раҳматовани пецияга кузатиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech