Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Қонун, мафкура ва маънавият” мавзусига бағишланди.
Жорий
йилнинг 30 декабр куни Сурхондарё
вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев иштирокида вилоят Ички
ишлар бошқармаси ҳамда барча шаҳар-туман ИИБ шахсий таркиби билан видео
селектор тарзида “Бугунги геосиёсат ва Ўзбекистон” мавзусида “Маънавият ва
маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу
тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети тарих фанлар дўктори профессор
Пардаев Тошкенбой Ражабовичнинг маърузаси тингланди.
Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички
ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун
ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул
ходимлари томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.
“Маънавият ва маърифат” дарси якунида вилояти
ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг
юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар
томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари
билан бирга хатти-ҳаракатлари танқид қилинди.