20 Май 2024 йил 562

Сурхондарё вилояти ИИБда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Музейлар-мозийдан сўзлар” мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 20 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБлари шахсий таркиби билан видео селектор тарзида “Музейлар-мозийдан сўзлар” мавзусида навбатдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат музей қўриқхонаси бўлим мудири Сайёра Каримованинг маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндошиб, жирканч иллатлардан бири коррупцияга муросасиз қарши курашишда сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар бошқарма бошлиғининг пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишган бўлса, вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғи билан ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар самарали хизмат қилган ходимларнинг 4 нафари пенцияга тантанали равишда кузатилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев томонидан баъзи ходимларнинг юриш туриши, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя қилиши ҳамда фуқаролар томонидан қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш борасидаги хато-камчилликлари билан бирга хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама қилинди.

Text to speech