Сурхондарё вилояти ИИБда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш йўналишида ўқув семинари ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Тезкор бошқарув маркази
Навбатчилик қисми, 102-хизмати ҳамда барча шаҳар-туман ИИБларнинг Навбатчилик
қисми, мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи ходимлари иштирокида
"Е-материал" ва "102" хизматларидан келиб тушаётган
мурожаатларни тўғри малакалаш ҳамда ижрочига тезкорлик билан етказиш мақсадига
қаратилган видеоселектор тарзидаги ўқув
семинар ташкил этилди.
Ўқув семинари давомида, маърузачилар фуқаролар томонидан келиб тушаётган
мурожаатларни тўғри ва самарали малакалаш ҳамда тезкорлик билан ижрога қаратиш,
мурожаатларнинг ижро натижаларини белгиланган муддатларда, мурожаатчиларни хабардор
қилиш ёки уларга жавоб хатларини фуқарога тушунарли тарзда етказиш, бу борада масъул
ва ижрочи ходимлар томонидан йўл қўйиб келаётган камчилликлар мисоллар билан
келтирилди.
Шунингдек, ўқув семинари давомида ходимларга ҳуқуқбузарлик ҳамда
жиноятларнинг тўғри малакаланишларидан ташқари, биринчи навбатда аҳоли
хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш,
жамоат тартибини сақлаш бўйича тегишли тавсия ҳамда кўрсатмалар ҳам берилди.
Ўқув семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган
саволларига жавоблар олишди.